ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДНИНГ ТРАНСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШНИНГ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАРИ

Authors

  • Муродов Aбдураҳим Cойибович Author

Keywords:

транспорт салоҳияти, логистика, корреляция таҳлили, транспорт хизматлари, инфратузилма

Abstract

Иқтисодий ҳудуднинг транспорт-логистика салоҳияти унинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва рақобатбардошлигини
белгилайди. Мазкур тадқиқотнинг мақсади ҳудуд транспорт салоҳиятининг
транспорт хизматлари ҳажми ва сифатига таъсирини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотда Хоразм вилояти мисолида транспорт салоҳиятига таъсир этувчи
омиллар таҳлил қилиниб, корреляция ва регрессия усуллари асосида баҳолаш
амалга оширилди. Натижада транспорт хизматлари ҳажмига энг катта таъсир
кўрсатувчи омил сифатида транспорт корхоналари сони аниқланди ҳамда
транспорт салоҳиятини баҳолашнинг интеграл тенгламаси таклиф этилди

Downloads

Published

2026-05-30