АВТОМАТИК НУТҚНИ ТАНИШ ТИЗИМЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ END-TO-END АРХИТЕКТУРАЛАР
Keywords:
end-to-end, Transformer, Conformer, Attention, CTC, нутқни таниш, нейрон тармоқлари, акустик моделлаштиришAbstract
Ушбу мақолада автоматик нутқни таниш тизимларининг эволюцияси,
анъанавий гибрид моделлардан замонавий end-to-end архитектураларга ўтиш
жараёни таҳлил қилинган. Attention механизми, Transformer ва Conformer
архитектураларининг принциплари, уларнинг акустик моделлаштиришдаги
афзалликлари ва камчиликлари кўриб чиқилган. Нутқ технологияларининг
таълим, тиббиёт, транспорт ва биометрия соҳаларидаги қўлланилиши ҳамда
Conformer модели асосида ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижалари
тақдим этилган.

